Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Улкан мамлакатнинг улкан муаммоси: карантин сабаб 122 миллион киши ишсиз қолди — Ҳиндистон

Улкан мамлакатнинг улкан муаммоси: карантин сабаб 122 миллион киши ишсиз қолди — Ҳиндистон

Фото: EPA / UPG

Ҳиндистонда жорий этилган карантин чекловлари боис 122 млн. киши ишсиз қолди, деб ёзмоқда «Корреспондент».

Мамлакат иқтисодиёт мониторинги маркази Ҳиндистонда ишсизлик даражаси ўта юқори — 27,1 фоизга чиққанини маълум қилди. агар солиштириладиган бўлса, бу АҚШдагидан тўрт баравар кўп.

Ҳиндистон карантинга 25 март кунидан кирганди. Бунинг ортидан миллионлаб аҳоли ишсиз қолди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳиндистонда коронавирусни юқтирганлар сони 43 минг нафардан ошган, қурбонлар сони — 1 787 нафар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг