Улуғбек Рашитов ўзбек таэквондочилари ичида илк бор финалга чиқди
Ҳозиргина таэквондо баҳсларининг -68 кг вазн тоифасидаги ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.
Ярим финалда ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов босниялик Нежад Хушичга қарши даянга кўтарилди. Жангда катта устунликка эришган ҳамюртимиз рақибини 28-5 ҳисобида мағлуб этди.
Энди кечги дастурда спортчимиз финал жангида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Рашитов чорак финалда эронлик рақибидан устун келганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter