Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Умрни узайтиришда ёрдам берадиган уч оддий ўсимлик номи маълум қилинди

Умрни узайтиришда ёрдам берадиган уч оддий ўсимлик номи маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

Баъзи маҳсулотлар қариш жараёнини секинлаштиришга, қон томирларига фойдали таъсир кўрсатишга ва ҳужайралар янгиланишини яхшилашга қодир. Бу ҳақда Газета.ru нашрига диетолог, тиббиёт фанлари доктори Михаил Гинзбург маълумот берган.

Мутахассиснинг фикрича, машҳур ва қиммат суперфудлар(соғлом овқатлар сирасига кирадиган ноёб ўсимликлар ва балиқ маҳсулотлари)га пул сарфлаш шарт эмас. Ёшликни узайтира оладиган моддалар  арзон маҳсулотларда, масалан, янги карамда мавжуд.

«Барча карам навларида флавоноидлар ва сулфорафан моддаси мавжуд бўлиб, улар қариш жараёнини секинлаштиради. Бундан ташқари, сулфорафан танадаги яллиғланиш жараёнларини камайтиради ва саратон ривожланишидан ҳимоя қилади», дейди шифокор.

Шунингдек, олма ҳам бу рационга киришга арзийди, у қиммат мевалардан кўра ёмон эмас ва кверцетинга бой. Ушбу табиий биокимёвий модда қон микроциркуляцияси ва метаболизмини яхшилайди.

«Рўйхатдаги учинчи маҳсулот – петрушка. Ўсимлик таркибида фолий кислотаси мавжуд бўлиб, у ҳужайраларнинг янгиланиши ва яхшиланишига таъсир қилади, бу ҳам қариш жараёнини секинлаштириш учун жуда муҳимдир», дея фикрини якунлаган мутахассис. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг