Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Универсалбанк»ка бошқарув раиси тайинланди

«Универсалбанк»ка бошқарув раиси тайинланди

Фото: «Bankers.uz»

«Универсалбанк» акциядорлик тижорат банки акциядорларининг умумий йиғилишида банк бошқарув раиси тасдиқланган.

Қайд этилишича, шу вақтга қадар банкда бошқарув раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келган Буваназаров Алишер Анварович банк бошқарув раиси этиб тасдиқланган. Бу ҳақда молия муассасаси томонидан Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот қолдирилган.

Алишер Буваназаров 1985 йил 19 мартда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. 2005 йилдан бугунги кунга қадар Универсал банк тизимида фаолият олиб бормоқда.

Тартибга кўра, А.Буваназаров Марказий банк розилигидан сўнг ушбу лавозимда ишлашга расман киришиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, банкнинг аввалги бошқарув раиси Зафаржон Тўрақулов ўтган йил декабрь ойида Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ҳокими этиб тайинланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг