Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Университет кўчасидаги ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Университет кўчасидаги ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Аввалроқ Тошкент давлат техника университети ҳудудида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар қилинганди. Ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 октябр куни соат 13:44 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Университет кўчасида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:50 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:03 да қуршаб олинди ва соат 14:09 да батамом ўчирилди.

Ёнғин оқибатида ошхона биносининг 120 м.кв майдони ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг