Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Урганч халқаро аэропорти режадагидан аввалроқ очилади

Урганч халқаро аэропорти режадагидан аввалроқ очилади

Урганч халқаро аэропорти 2024 йил 5 август куни Тошкент вақти билан соат 11:00 да ўз фаолиятини тиклайди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари белгиланган муддатдан аввалроқ якунланди.

Қайд этилишича, икки ҳафта ичида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилган. Жумладан, узунлиги 3000 м ва эни 45 м бўлган учиш-қўниш йўлаги қопламаси алмаштирилди ва мустаҳкамланди, иккинчи ва учинчи юриш йўлаклари капитал таъмирланди.

Бу аэропортга Boeing 787 ва Airbus A330 каби кенг фюзеляжли самолётларни чекловларсиз қабул қилиш, ўз навбатида, Урганч шаҳрига рейслар сони ҳамда йўловчилар оқимини кўпайтириш имконини беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг