Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Урилган машина ўрнига яп-янги «Gentra»миш…

Урилган машина ўрнига яп-янги «Gentra»миш…

2021 йил март ойида 36 ёшли Х.С. ўзига олдиндан таниш бўлган 46 ёшли З.Г.га, у томонидан уриб олинган «Nexia-3» русумли автомашинасини сотиб, ўрнига «Gentra» русумли автомашина олиб беришини айтади.

Танишига тегишли бўлган «Nexia -3» русумли автомашинани 7.000 АҚШ доллари сотиб юборгач, ундан ваъда қилган «Gentra» русумли автомашина учун яна қўшимча 4.600 (жами 11.600) АҚШ доллари пулларни алдов йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларини ҳам қайтариб бермайди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг