Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уругвай футболчиларига қаттиқ жазо берилди

Уругвай футболчиларига қаттиқ жазо берилди

Конмебол тартиб-интизом комиссияси Уругвай федерацияси ва унинг бир қанча ўйинчиларига нисбатан жазо чораларини эълон қилди.

Яқинда бўлиб ўтган Америка Кубоги ярим финалида Уругвай жамоаси Колумбияга 1:0 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ўша баҳс якунида уругвайлик бир қанча футболчилар колумбиялик мухлислар билан муштлашишган.

Жанжалнинг асосий иштирокчиси Дарвин Нунес бешта ўйинга четлатилди ва 20 минг доллар жарима тўлайдиган бўлди. Родриго Бентанкур тўртта ўйин ва 16 минг доллар билан жазоланди.

Бундан ташқари, Роналд Араухо, Матиас Оливера ва Хосе Мария Хименес учта ўйинга дисквалификация қилинди ва 12 минг доллар жарима тўлаши керак, Себастян Касерес, Матиас Вина, Эмилиано Мартинес, Браян Родригес, Сантяго Меле ва Факундо Пеллистри 5 000 доллар миқдорида молиявий жаримага тортилди.

Санкцияга учраган футболчилар кейинги ҳафтада бошланадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларини ўтказиб юборишади, бу эса бош мураббий Марсело Биелса учун жиддий муаммодир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг