Уругвай собиқ президенти оғир дарддан вафот этди
Уругвай собиқ президенти Табаре Васкес 80 ёшида оламдан ўтди, дея хабар берди маҳаллий «El País» газетаси.
2019 йил август ойида сиёсатчига ўпка саратони ташхиси қўйилганди.
У бугун эрталаб оиласи даврасида ҳаётдан кўз юмди.
Табаре Васкес икки марта: 2005 — 2010 ва 2015 — 2020 йилларда мамлакатни бошқарган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter