Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Урушга қарамасдан рус олигархлари бойиб кетмоқда

Урушга қарамасдан рус олигархлари бойиб кетмоқда

Bloomberg Billionare Index томонидан эълон қилинган миллиардерлар индексига кўра, Россиядаги энг бой одамларнинг бойлиги Украина урушига қарамасдан йил бошидан бери 32,01 миллиард долларга ошди.

Хусусан, ЛУКОЙЛ асосчиси Вагит Aлекперов ўз бойлигини 7,25 миллиард долларга оширди, унинг жами маблағи 22,6 миллиард долларга етди, Владимир Лисин 4,36 миллиард долларга, НОВAТЕК раҳбари Леонид Михелсон 3,49 миллиард долларга бойиди. 

Шу билан бирга, 2023 йил январ ойидан буён дунёнинг энг бой 10 нафар тадбиркори жами 420,5 миллиард долларга бойиди. Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск Ер юзидаги энг бой одам бўлиб қолмоқда. Жорий йил бошидан буён унинг бойлиги 98,4 миллиард долларга ошиб, 235 миллиард долларни ташкил қилди.

Умуман олганда, Bloomberg миллиардерлари индекси сайёрамизнинг 500 та энг бой одамни, жумладан, 25 нафар Россия фуқаросини ўз ичига олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг