Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уй шароитида антисептикни қандай тайёрлаш мумкин? Учта осон рецепт

Уй шароитида антисептикни қандай тайёрлаш мумкин? Учта осон рецепт

Коронавирус васвасаси ортидан дўкон ва дорихоналарда айрим маҳсулотлар, масалан, антисептиклар тортилиб қолиши мумкин. Аммо хавотирга ўрин йўқ: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари берган маслаҳатлар сизга уй шароитида ҳам антисептик тайёрлаш имконини беради: арзон ва осон, исталган миқдорда.

1-рецепт

Керакли ашёлар: спирт (800 мл), глицерин (14,5 мл), водород пероксиди (42 мл), дистилланган сув. Барчасини аралаштириб махсус идишда сақланг.

2-рецепт

Керакли ашёлар: изопропил спирти (750 мл), глицерин (14,5 мл), водород пероксиди (42 мл), дистилланган сув (20 мл). Барчасини аралаштириб махсус идишда сақланг.

3-рецепт

Керакли ашёлар: тиббиёт спирти (160 мл, фоизи қанча юқори бўлса шунча яхши), алоэ вера гели (80 г). Барчасини аралаштириб махсус идишда сақланг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг