Уйда бомба ўрнатилган: ҲАМАС раҳбари ўлимининг янги тафсилотлари
ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ўлимига оид янги тафсилотлар маълум бўлди. Унга кўра, Хания яшаган уйга бир ой олдин бомба ўрнатилган бўлган.
Уй Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси назорати остида эди. Портловчи қурилма узоқдан ишга туширилган. Эрон расмийларига кўра, Фаластин исломий жиҳод ҳаракати етакчиси Зиёд ан-Наҳала қўшни хонада бўлган, бироқ жабрланмаган, деб ёзади The New York Times Яқин Шарқдаги етти нафар расмийларга асосланиб.
АҚШ нашрига кўра, Ҳаниянинг ўлими ҳақида биринчилардан бўлиб Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари таркибидаги Ал-Қудс махсус кучлари қўмондони Исмоил Қани хабар топган ва у Эрон олий раҳбари Али Хоманаийни уйғотиб, бу ҳақда хабар берган. Корпус Ҳониянинг ўлими ҳақида воқеадан тўрт соат ўтиб эълон қилди.
Аввалроқ Эронда ўлдирилган ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари учун уч кунлик мотам эълон қилинган эди. Бундан ташқари, Фаластин ва исёнчи ҳусийларнинг «Ансор Аллоҳ» ҳаракати назоратидаги Яман ҳудудларида мотам эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил кучлари аввалроқ ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти раҳбари Муҳаммад Деифнинг ўлгани ҳақида ҳам хабар берган. Лекин ҲАМАС буни тасдиқламаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter