Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Уйимни соғиндим. Чарчоқдан йиғладим...» — «Тез ёрдам» шифокорининг бир куни

«Уйимни соғиндим. Чарчоқдан йиғладим...» — «Тез ёрдам» шифокорининг бир куни

Фото: Facebook фойданаланувчиси

  1. Бугун 28 та «вызов» бўлди, шунча манзилга бордик. Афсус, чақирувнинг ярми ёлғон бўлиб чиқди...
  2. Чақирувда кўп қаватли уйларга чиқиб тушганимни ҳисоб-китоб қилдим: 30 қаватга зина орқали чиқибман...
  3. Уч нафар фуқарода COVID-19 борлиги эҳтимоли туғилди. Шукрки, уларда вирус қайд этилмади.
  4. Кун давомида битта беморда вирус аломатлари аниқланди.
  5. Кеч соат 22:30 тушлик қилдим (агар шуни тушлик деб бўлса...)! Kун давомида кўнгил айнишининг олдини олиш учун барча дориларни ичдим.
  6. Биз кун бўйи «квартц»дан фойдаландик. 48 та қўлқоп алмаштирдим: соатига икки-учтадан...
  7. Мен жуда чарчадим. Уйни соғиндим. Чарчоқдан йиғладим.
  8. Вирус юқтиришда шубҳа қилинганлар янги касалхонага олиб келинди. У ерда суҳбат уюштирилди.
  9. Бир «қоғоз стакан» қаҳванинг ярмини ичишга улгурдим, қолганини ичиш учун вақт етмади.
  10. Светофор чорраҳасида кўзим илинибди...
  11. Яна 20 қаватга пиёда...
  12. Биз яна «қафас»га кирамиз, вирусни ўша жойида қолдириш. Офат ўша жойда қолишини Худодан сўраймиз: бу омад эмас, бу умид.
  13. Ниҳоят, навбатчилигимиз ниҳоясига етяпти, яна 7 дақиқадан сўнг шоколадни қарсиллатиб, «Олийжаноб одамлар» қўшиғи билан сменани топширамиз...
  14. «Смена»дан сўнг уйга етволиш қийин. Машина йўқ. Кўчалар бўм-бўш.
  15. Ниҳоят, уйга келдим!!!
  16. Эндикеч соат 19 гача уйқу. Шуни хоҳлайман. Кун жуда оғир ўтди...

...Бу бир кунлик таассуротим эди.

Бир кунлик ишимиздан бир неча ҳолатларнигина санадим, холос. Аслида бундан ҳам мураккаб вазиятда ишлаётганлар бор.

Қандай бўлмасин, ижобий томонга ўзгаришимиз керак.

Шундай оғир меҳнатлар ҳавога учмаслиги лозим.

Ўзимиз учун ўзимиз курашайлик!..

Facebook фойданаланувчисининг саҳифасидан олинди

Манба: facebook.com

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг