Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уйсиз, кўприк остида тунаб  юриб, муваффақиятга эришган ёш миллионердан 5 маслаҳат

Уйсиз, кўприк остида тунаб  юриб, муваффақиятга эришган ёш миллионердан 5 маслаҳат

Фото: «Facebook»

Мельбурнлик (Австралия) Гарри Сандерс атиги 21 ёшда, шунга қарамасдан, ўзи асос солган «Studiohawk» компаниясини бошқаряпти. Компанияни 1,5 миллион австралия доллари (тахминан 9,5 млрд сўм)га баҳолашмоқда. Гарри бу кунга осонликча етиб келмади.

Бизнес-ғояси таназзулга учраган, ёнида бир чақасиз Гарри 17 ёшида кўчада қолади. 16 ёшида SEO-фаолиятни йўлга қўйишга уринган, бироқ билимсизлиги, тажрибасизлиги панд берганди.

«Нима қилишниям билмасдим, бир неча кун кўприклар остида тунаб юрдим. Тўғрисини айтсам, кимдандир ёрдам сўрашни ёмон кўрардим», — эслайди Гарри.

Фото: «Facebook»

Хуллас, Сандерс бир йилнинг нари-берисида дайдилар учун ётоқхоналар ва танишлариникида сиғинди бўлиб юрди. Ҳозир ўша кунларни жуда катта ҳаётий сабоқ бергани, энг асосийси, қатъиятли бўлишга ўргатгани учун қадрлайди.

Ниҳоят, кўча ҳаёти билан хайрлашган Гарри яна ўша бизнесга қўл урди, бу сафар тамомила бошқача.

Энди у ўзи тамал тошини қўйган «Studiohawk» компаниясини бошқаряпти. Унинг жамоаси қидирувни оптималлаштириш билан шуғулланади, яъни веб-сайтларга интернетда танилишга ёрдамлашади. Компания кенгаймоқда, ҳатто ўтган ой Лондонда янги офис очишди.

Фото: «Facebook»

Оғир кунларни бошдан ўтказган ёш миллионер ҳозирги даражасига қандай эришди? Қулоқ тутамиз.

Гарри Сандерсдан беш маслаҳат

  1. Ўзингизга ёққан либосни кийинг.
  2. Суткасига ҳеч бўлмаганда 8 соат ухланг.
  3. Ўзингиз шуғулланаётган соҳага тааллуқли нарсаларни кўпроқ ўқинг.
  4. Тежамкор бўлинг. Пулларни нимага сарфлашни аниқ белгилаб олинг, ортиқча харажатларга йўл қўйманг.
  5. Мақсадни аниқ белгилаб олинг. Пуллар — мақсад эмас. Фақат шунинг учун ишласангиз, муваффақиятни кутманг.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг