«Uzbekistan Airways» Airbus самолётлари учун дастурий таъминотни модификация қилди
«Uzbekistan Airways» Airbus A320, Airbus A321 ceo ҳамда neo туркумидаги бутун паркда парвозни бошқариш тизими дастурий таъминоти модификация қилинганини билдирди. Ушбу чора Airbus концернининг фавқулодда кўрсатмасига мувофиқ амалга оширилган.
Европа авиация хавфсизлиги агентлиги 2025 йил 28 ноябрда қуёш радиациясининг кучайиши оқибатида аппарат таъминотида юзага келиши мумкин бўлган заифликларнинг олдини олиш мақсадида электрон учишни бошқариш мажмуаси дастурий таъминот талқинини алмаштириш талабини киритган эди.
Компания расмий хабарида айтилишича, кўрсатмадан сўнг мутахассислар бир соат ичида режа ишлаб чиқди ва модификация авиакомпания эксплуатация қилаётган барча A320/321 ceo/neo самолётларида бажарилди.
Барча ҳаво кемаларида дастурий таъминот янгиланиш жараёнининг тўлиқ якунланиши Тошкент вақти билан соат 23:00 га қадар кутилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter