«Uzbekistan Airways» эртадан Тошкент – Пекин – Тошкент парвозларини тиклайди
«Uzbekistan Airways» телеграм-каналида хабар берилишича, эртага, 10 январдан бошлаб компания Тошкент – Пекин – Тошкент йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширади.
Хитойга кириш учун йўловчиларга виза ва амал қилиш муддати 48 соатдан кўп бўлмаган ПЗР-тест натижаси керак бўлади, дейилади хабарда.
Кеча Хитойда 2020 йил мартида коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган чеклов бекор қилинган, мамлакат чегаралари хорижлик сайёҳлар учун очилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter