Uzbekistan Airways Ҳиндистонга парвозларни кўпайтирмоқда
2021 йилнинг 24 декабридан бошлаб авиакомпания Тошкент – Деҳли – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига 2 маротаба – сешанба ва жума кунлари жадвалга мувофиқ амалга оширади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
Учиш вақтлари:
• HY 421 Тошкент – Деҳли (Тошкент вақти билан): жўнаб кетиш 02:15, манзилга етиб бориш 05:45;
• HY 422 Деҳли – Тошкент (Деҳли вақти билан): жўнаб кетиш 08:15, Тошкентга етиб келиш 10:45;
Мазкур йўналиш бўйича бир томонга авиачипталар нархи 2 млн 282 минг 850 сўм (багажсиз) ва 2 млн 612 минг 459 сўм (багаж билан).
Шунингдек, бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар 3 млн 922 минг 586 сўм (багажсиз) ва 4 млн 435 минг 311 сўм (багаж билан бирга).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter