«Uzbekistan Airways» уч йиллик танаффусдан сўнг Урумчига рейсларни қайта тиклайди
Жорий йилнинг 30 июндан бошлаб «Uzbekistan Airways» Тошкент – Урумчи – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни тиклайди. Бу ҳақда авиаширкат матбуот хизмати хабар берди.
Мунтазам авиақатновлар ҳар ҳафта жума/шанба кунлари (шанба кунига ўтадиган қатнов) амалга оширилади ва чипталар нархи:
Тошкент – Урумчи 2 738 000 сўмдан бошланади.
Тошкент – Урумчи – Тошкент йўналиши бўйича авиачипта 4 867 000 сўмдан бошланади.
Маълумот ўрнида, Шинжондаги Урумчи шаҳрига Ўзбекистондан парвозлар коронавирус пандемияси туфайли 2020 йил март ойидан тўхтатилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter