Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Узоқ умр кўриш сири оддий кундалик машғулотда топилди — ўқинг!

Узоқ умр кўриш сири оддий кундалик машғулотда топилди — ўқинг!

Фото: «Depositphotos»

Узоқ яшаш кўп нарсаларга, хусусан, генлар, тўғри овқатланиш ва турмуш тарзи каби кўплаб омилларга боғлиқ. Бироқ яқинда якунига етган узоқ йиллик тадқиқотга ишонадиган бўлсак, буларнинг қаторига оддий, бироқ жуда фойдали бир машғулот-одатни ҳам қўшиб қўйсак бўлади.

«Express» ёзишича, бу ерда гап ўқиш — мутолаа ҳақида боряпти. 12 йил давом этган тадқиқот доирасида мутахассислар 2,6 минг нафардан зиёд пенсионерни ўрганишган. Олинган маълумотлар асосида уларни уч тоифага ажратишган: умуман китоб ўқимайдиганлар, ҳафтасига 2,5 соатдан ортиқ ҳамда 3,5 соатгача мутолаа қиладиганлар.

Натижалар қизиқ: китоб ўқимайдиганларга нисбатан ўқийдиганлар орасида умр кўриш давомийлиги қарийб икки йилгача кўпроқ. Камига, мутолаа қилувчилар орасида ўлим хавфи эҳтимоли 20 фоиз пастроқ, таъкидлашмоқда олимлар.

Ўзаро солиштирилганда: ҳафтасига 3,5 соат вақтини китобга ажратувчилар орасида ўлим хавфи эҳтимоли китоб ўқимайдиганларга нисбатан 17 фоиз пастроқ. Энг ашаддий китобхонлар орасида шу 12 йил давомида ўлим эҳтимоли 23 фоизга камайган.

Нимани ўқишга ҳам эътибор беринг! Узоқ умр кўришга номзодлар газетхон-журналхонлар эмас, балки китобсеварлар орасидан кўпроқ чиқаркан. Олимлар бу ҳолатни китоб ўқиш одамнинг диққатини кўпроқ жамлаши билан боғлашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг