UZTELECOM барча абонентларни GPON ва FTTx технологияларига ўтказмоқда: янги стандарт тезлиги 100 Мбит/с дан юқори

2025 йил 21 августдан UZTELECOM симли интернетни кенг қамровли янгилашни бошлади. Компания ўз абонентларини замонавий оптик технологияларга ўтказиб, тариф шартларини такомиллаштирмоқда ва рақамли ҳаётни янада тезкор ҳамда қулайлаштиришга интилмоқда.
Асосий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:
- Мис ўрнига оптика. Тармоқ замонавий GPON ва FTTx технологияларига ўтказилади. Бу эса 100 Мбит/с ва ундан юқори тезликдаги барқарор интернетни таъминлаб, аввалги стандартлардан бир неча баробар тезроқ имконият беради.
- Тарифларда кенгроқ имкониятлар. Янгиланган пакетларга юқори тезлик ва қўшимча хизматлар киритилган.
- Кўпроқ телеканаллар. Энди абонентлар 80 дан ортиқ эмас, балки 120 дан зиёд каналга эга бўладилар. Уларга спорт, болалар, таълим ва кўнгилочар йўналишдаги телеканаллар киради. Бундан ташқари, TelecomTV хизмати орқали контентни нафақат уйда телевизорда, балки смартфон ва планшетда, йўлда ёки сафарда ҳам томоша қилиш мумкин.
Абонент нимага эга бўлади?
Эндиликда фойдаланувчилар фильмлар ва ўйинлардан тортиб, иш ва ўқишгача бўлган барча эҳтиёжларини қамраб оладиган тез ва барқарор интернетдан фойдаланадилар. Бунга кенгайтирилган телеканаллар тўплами ҳам қўшилади: спорт, таълим, болалар ва кўнгилочар дастурлари. Барча хизматлардан исталган қурилмада фойдаланиш мумкин – уйда телевизорда ёки сафарда смартфон ва планшетда.
"Бугунги кунда оиланинг рақамли ҳаёти – бу онлайн таълим, масофавий иш, видеоалоқа, стриминг, видеокузатув тизимлари, ақлли телевизорлар ва “ақлли уй”дир. 10-15 йил аввал яратилган эски технологиялар энди бундай юкламани кўтара олмаяпти. Биз абонентларимиз учун бугун ва эртага алоқа тезлиги, барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлайдиган замонавий оптик ечимларни жорий этмоқдамиз", – дея таъкидлади UZTELECOM Ахборот хизмати раҳбари Т.Мамаджанов.
Компания маълумотига кўра, модернизация бутун мамлакат учун барқарор технологик инфратузилмани яратишга йўналтирилган рақамли ўзгаришлар йўлининг муҳим қисми ҳисобланади.
UZTELECOMнинг оптик технологияларга кенг қамровли ўтиши Ўзбекистон телекоммуникация соҳасини ривожлантиришда муҳим босқич бўлиб, жамиятнинг кундалик ҳаётига рақамли хизматларни жорий этишни тезлаштиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter