Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Aрманистон-Озарбайжон ўртасидаги жанглар шиддатли кечмоқда: 12 ҳарбий асирга олингани айтилмоқда

Aрманистон-Озарбайжон ўртасидаги жанглар шиддатли кечмоқда: 12 ҳарбий асирга олингани айтилмоқда

Фото: mil.am

Aрманистон Мудофаа вазирлиги шарқий чегарадаги жангларда уларнинг 12 нафар аскарини Озарбайжон ҳарбийлари асирга олганини маълум қилди. Қайд этилишича, ушбу тўқнашувлар давомида Озарбайжон йўқотишларга учради ва ўнга яқин ҳарбий техникасини йўқотди.

Aрманистон мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, Озарбайжон провокацияси ва Aрманистон-Озарбайжон чегарасидаги қуролли тўқнашув натижасида 12 нафар арман аскари асирга олинган, улардан 7 нафари шартномавий аскар ва 5 нафари муддатли ҳарбий хизматчи.

Шунингдек, аниқлик киритилишича, Aрманистон шарқида вазият ниҳоятда кескинлигича қолмоқда, жанглар шиддати пасаймаган. Ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотлар ҳозирча ўрганилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг