Эронда ишламайдиган кунлар эълон қилинди

Эронда коронавирус инфекциясининг янги тури (COVID-19) билан касалланиш ҳолатларининг кўпайиши натижасида мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга бўлмаган корхоналар олти кунга ёпилади. Бу ҳақда Эрон коронавирусга қарши кураш миллий кенгаши матбуот котиби Aли Риза Раисий маълум қилди.
«COVID-19 нинг кескин ўсиши фонида, 16 августдан 21 августгача бўлган давр Эронда ишламайдиган кунлар деб эълон қилинди», — деди Раисий.
Унинг сўзларига кўра, 15 август, якшанба куни тушдан бошлаб 21 август, шанбагача шаҳарлараро сафар қилиш тақиқланади.
Раисий, шунингдек, савдо марказлари, давлат идоралари ва банклар ҳафта давомида ёпилишини таъкидлади. Мамлакат учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган корхоналар ва тузилмалар бундан мустасно.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter