Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда коронавирусдан вафот этганлар сони кескин кўпайди

Қозоғистонда коронавирусдан вафот этганлар сони кескин кўпайди

Фото: «Diapazon.kz»

Қозоғистонда COVID-19 қурбонлари сони 396 нафардан 464 нафарга кўпайди, дея хабар берди республика соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой.

14 июль куни Цой Қозоғистонда коронавирус туфайли вафот этганлар сони 396 нафарга етганини маълум қилганди.

«Қозоғистонда 66 895 киши COVID-19 ни юқтирган, улардан 26 175 нафари даволанмоқда, 40 256 киши шифохонадан тузалиб чиққан, 464 киши ҳаётдан кўз юмди», — деганди Цой.

Унинг таъкидлашича, COVID-19 билан боғлиқ вазият барқарорлашиб, кунига ўртача 1,7-1,8 минг кишида аниқланмоқда.

Мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукуматга касалланиш, жумладан, пневмония билан боғлиқ статистикани аниқлашни топширган. Унинг сўзларига кўра, нақадар аянчли бўлмасин, пандемия билан боғлиқ барча маълумотлардан кенг жамоатчилик хабардор бўлиши даркор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонда пневмония билан боғлиқ 98,5 мингта ҳолат қайд этилди. 2019 йилнинг биринчи ярмида 64 мингта ҳолат аниқланганди. Боз устига, қарийб 56 мингта пневмония ҳолати 1 — 8 июль кунлари рўйхатга олинган.

Қозоғистон 1 августдан бошлаб лабораторияда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари ҳамда COVID-19 га ўхшаш аломатлари бўлган пневмония билан касалланиш статистикасини умумлаштирмоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг