Швецияда оммавий равишда машиналарга ўт қўйилмоқда

Швециянинг турли шаҳарларида ниқоб кийган ёшлар 97 та автомобилга ўт қўйди, деб хабар қилмоқда «Haberler.com».
Гётеборг шаҳрида номаълум кишилар 80 та автомобилни, Стокголмда – еттита, Уппсалда – олтита, Мальмё ва Ҳелсингборгда – иккита автомобилни ёқиб юборишган.
Гётеборг полицияси бошлиғи Клаес Дахлстремнинг хабар беришича, автомобиллар яқинида тошлар ва пиротехника воситалари топилган.
Ушбу ҳодисалар оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Полиция безориларни топиш ва қўлга олиш бўйича ишлар олиб бормоқда.
Швеция бош вазири Стефан Лёвен бўлган воқеалардан жуда афсусда эканини билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter