Японияда ўта енгил самолёт ҳалокатга учради

Япониянинг Мито шаҳрида ўта енгил самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қутқарув хизмати вазифасини бажарувчи ўт ўчирувчиларнинг маълум қилишича, самолётни бошқарган 73 ёшли учувчи ҳушини йўқотган. У зудлик билан шифохонага ётқизилган.
Самолёт ялангликка қулаган. Ҳаво кемасининг парраги ва қанотлари зарар кўрган.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter