Вазир «1000та жўжа спектакли» уюштирилган жойда учрашув ўтказди

Кеча, 8 август куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов бошчилигида Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани «Қўқони» маҳалла фуқаролар йиғинида туман маҳалла ҳамда аҳоли вакиллари иштирокида учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда кun.uz сайтида эълон қилинган «Қўқони» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳусниддин Турсуновнинг маҳалладаги камбағал оилаларга кўрсатилаётган ижтимоий ёрдам намунаси сифатида ўз уйида боқилаётган 1000 дона жўжани ҳамда камбағал оила вакили сифатида ўз ўғли – Достон Тиркашевни кўрсатгани баён этилган мақолада кўтарилган масалалар ўрганилиб, муҳокама этилган.

Р.Маматов бу ҳақида ўз фикрини билдириб, вазифаларни бажаришда масъулиятсизлик қилган ҳар бир масъул ходимга нисбатан тегишли чора кўрилишини айтиб ўтди.
Учрашувда «Қўқони» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳусниддин Турсунов ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.
Шунингдек, Паст Дарғом тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Санақуловага ўз фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун «ҳайфсан» интизомий жазо чораси берилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter