Вазирлик ва идораларнинг қарор қабул қилишдаги мустақиллиги оширилади – Президент фармони

Фармон билан вазирлик ва идораларнинг қарор қабул қилишдаги мустақиллиги оширилади. Бу билан боғлиқ бюрократик жараёнлар қисқаради, улар проактив фаолият юритиши учун имкониятлар кенгайтирилади.
Ҳукумат қарорлари, идоравий ҳужжатлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари билан тартибга солинадиган масалалар рўйхати белгиланади.
Эндиликда идоралар ўзларига тегишли соҳани мустақил тартибга солиш ваколати доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қила олади.
Идоравий ҳужжатларни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказишда қайта ишлаш (таҳрирлаш) имконияти яратилади. Идоравий ҳужжатларни халқаро стандартларга мослаштириш жараёнида уларга ҳуқуқий нормаларни киритишга рухсат этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter