Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлик ва идораларнинг ягона рўйхати тасдиқланди

Вазирлик ва идораларнинг ягона рўйхати тасдиқланди

Президентнинг жорий йил 25 январдаги тегишли Фармони билан ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони жами 26 та этиб белгиланди. Улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан биргаликда жами 69 тани ташкил қилмоқда.

Жумладан:

— вазирликлар – 21 та;

— қўмиталар – 12 та, шундан 2 таси мустақил мақомга эга;

— агентликлар – 25 та, шундан 3 таси мустақил мақомга эга;

— инспекциялар – 11 та.

Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг ўзбек ва рус тилларидаги қисқартма номлари тасдиқланиб, уларни йиғилиш ва видеоселектор баёнлари, хизмат ёзишмалари, таҳлилий материалларда кўрсатиш мумкин бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг