Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазият ҳалиям жиддий: ССВ касаллик бўйича рақамларни очиқлади

Вазият ҳалиям жиддий: ССВ касаллик бўйича рақамларни очиқлади

Фото: Xabar.uz

2021 йил 25 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 152363 (+846) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

80 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
41 нафари Андижон вилоятида,
15 нафари Бухоро вилоятида,
29 нафари Жиззах вилоятида,
15 нафари Қашқадарё вилоятида,
14 нафари Навоий вилоятида,
34 нафари Наманган вилоятида,
81 нафари Самарқанд вилоятида,
25 нафари Сирдарё вилоятида,
29 нафари Сурхондарё вилоятида,
86 нафари Фарғона вилоятида,
27 нафари Хоразм вилоятида,
122 нафари Тошкент вилоятида,
248 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1050 нафарни ташкил қилди.

25 август куни 353 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 22144 нафарга етди. Кеча уларнинг 332 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 14660 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 156 нафарга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг