Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазн йўқотишнинг самарали йўли аниқланди

Вазн йўқотишнинг самарали йўли аниқланди

Чикагодаги Иллинойс университети (AҚШ) олимлари калория миқдорини назорат қилувчи парҳез маълум вақт оч қолиб тутиладиган парҳездан кўра вазн йўқотишда самаралироқ эканлигини аниқлашди.

Тадқиқот натижалари Annals of Internal Medicine журналида чоп этилди.

Тадқиқотда уч гуруҳга бўлинган 77 ортиқча вазнга эга одам иштирок этди. Биринчи гуруҳ калорияларни ҳисоблайдиган парҳезга риоя қилди, иккинчиси маълум вақт оч қолиб овқатланди, учинчиси эса овқатланиш одатларини ўзгартирмади.

Бир йил ўтгач, иштирокчиларнинг иш фаолиятини таққослаб, олимлар калорияларни назорат қилганлар энг кўп вазн йўқотишини аниқладилар - улар бошқаларга қараганда ўртача 5,4 килограммга кўпроқ вазн йўқотишди.

Вақти-вақти билан оч қолиб, парҳез қилган иштирокчилар эса 4,6 килограмм кўпроқ вазн йўқотишди.

Диетолог ва тадқиқотнинг етакчи муаллифи Шухао Линнинг сўзларига кўра, вазн йўқотишнинг иккала усули ҳам бир хил самарадорликка эга, аммо вақт билан чекланган парҳез вазн йўқотиш диеталари орасида энг машҳури саналади.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг