Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина ССВ: «Метрода ниқоб ҳам, бошқа воситалар ҳам ёрдам бермайди»

Украина ССВ: «Метрода ниқоб ҳам, бошқа воситалар ҳам ёрдам бермайди»

Фото: «Kmu.gov.ua»

«Корреспондент» хабарига кўра, коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Украинада жамоат транспортлари қаттиқ назоратга олиняпти, ҳатто метрони ёпишга қарор қилишди.

Нега метро ёпилади? Бунга Украина бош санитар врачи Виктор Ляшко бугун, 17 март куни ўтказилган брифингда изоҳ берди.

Метрополитеннинг ёпилиши принципиал масала.

«Метрополитен нималигини ҳаммамиз биламиз, «час-пик»ларда битта вагонда қанча одам кетишиниям. Бунақа ҳолатда на ниқоб, на бошқа воситалар ҳимоя қила олади. Агар шу тиқилинчда битта касал вагонга кириб қолса ундан ажралган шилимшиқ томчилар ёки бошқа биологик суюқликлар бошқа одамга ўтиши эҳтимоли 100 фоизга тенг», — таъкидлади Ляшко.

Бунинг оқибатида ўзаро контактлар шу даражада кўпайиб кетадики, уларни назорат қилиш жуда қийин бўлади, қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, 17 март кечки пайт Украина вазирлар маҳкамаси коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш учун қатор чеклов чораларини қабул қилди, булар орасида йўловчилар ташишни чеклаш, метрополитенни ёпиш ҳам кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг