Вирусологлар COVID-19 яна қайтадан авж олиши мумкинлигини айтди

Италия молекуляр генетика институти (IGM) директори ва вирусология бўлими бошлиғи Жованни Мага, келаётган куз-қиш мавсуми Европада янги COVID-19 авж олиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Известия» нашрига берган интервюсида айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада Европа Иттифоқининг умумий эпидемиологик ҳолатида касалликнинг пасайиши ва ўлим кўрсаткичининг секинлашиши кузатилган. Бироқ, вирусолог совуқ мавсум ва ўқув йилининг бошланиши коронавируснинг янги тўлқинига олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, фақат эмлаш соғлиқни сақлаш тизимидаги юкни енгиллаштиради ва ўлим даражасини камайтиради.
«Кундан-кунга юқумли штаммлар чиқар экан, эмлаш ишлари олиб борилмаганида ўта оғир аҳволда бўлардик. Ҳатто аҳвол бир йил олдингидан ёмонроқ бўлиши мумкин эди»,— дейди Мага.
Марио Негри номидаги Фармакологик тадқиқотлар институти эпидемиологи Антонио Клавенна ҳамкасбининг янги эпидемия эҳтимоли ҳақидаги фикрига қўшилди. Бироқ, унинг сўзларига кўра, Европада навбатдаги қаттиқ карантин чоралари юзага келиши даргумон.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter