Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

Президентнинг жорий йил 30 апрелдаги ПҚ-153-сон қарори билан  вояга етмаганлар банкларда ҳисобрақамлари ва банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади. 

Қарорга кўра, банклар ота-оналарни уларнинг вояга етмаган фарзандлари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялар ҳақида хабардор қилиш амалиётини йўлга қўяди.

Банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан ўзининг мобил иловаларига антивирус ҳимоя тизимларини ўрнатиш ҳамда фойдаланувчи қурилмасида зарарли дастурлар белгилари мавжудлиги аниқланганда уларни огоҳлантириш амалиёти жорий этилади.

Ички ишлар органлари масъул бўлинмалари сўровига асосан шубҳали пул ўтказма амалиётларига алоқадор банк карталари тезкорлик билан блокланади.

Терговга қадар текширув ва дастлабки тергов давомида содир этилган кибержиноятлар юзасидан киберхавфсизлик талабларига риоя қилинганлиги бўйича хулоса “Киберхавфсизлик маркази” ДУК томонидан берилади.

Шунингдк, Кибержиноятларга қарши курашишга ва рақамли терговга кўмаклашиш маркази ташкил этилади.

Кибержиноятларни фош этиш, уларни тергов қилиш амалиётидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича илмий асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш Марказнинг асосий   йўналишларидан бири этиб белгиланди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг