Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вояга етмаган қиз ҳаётини сақлаб қолган шифокорга иш очилдими?

Вояга етмаган қиз ҳаётини сақлаб қолган шифокорга иш очилдими?

Фото: Xabar.uz

Ангренда вояга етмаган қиз ҳаётини сақлаб қолган шифокорга жиноят иши очилмаган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди

Ангрен шаҳрида вояга етмаган қиз билан боғлиқ ҳолат доирасида қиз ҳаётини сақлаб қолган шифокорга нисбатан шахсий маълумотларни тарқатгани учун прокуратура жиноят иши қўзғатмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

"Мазкур хабарлар мутлақо асоссиз бўлиб, ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз", дейилади Бош прокуратура хабарида.

Эслатиб ўтамиз, вояга етмаган қизни бир неча киши зўрлаб келгани ва у жароҳатлар олгани хабар берилган. Ҳозирда қиз шифохонада даволанмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг