«Windows 10»да андроид илова ва ўйинлардан фойдаланиш мумкин бўлади
![«Windows 10»да андроид илова ва ўйинлардан фойдаланиш мумкин бўлади](http://static.xabar.uz/crop/2/1/720_460_95_2121238676.png)
«Microsoft» компанияси «Project Latte» (код номи) лойиҳаси устида иш олиб боряпти. Мақсад дастурчиларга ўз андроид-ишланмаларини деярли ҳеч қандай ўзгартиришларсиз «Windows 10»га олиб ўтиш имконини беришдир, дейилади «Windows Central» хабарида. Бунинг учун андроид-иловалар MSIX форматига ўгирилиб, «Microsoft Store»да жойлантирилса кифоя.
Лойиҳа 2021 йилда тақдим этилиши кутиляпти.
Ҳозирча гап ARM архитектурасига қурилган процессорларда ишловчи «Windows 10»лар ҳақида кетяпти — андроид-смартфонлар ҳам шу йўсинда қурилган.
«Microsoft» шу тариқа ўз ўйин ва иловалар кутубхонасини анча кенгайтириб олиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter