Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ банки малакали мутахассисларни ишга қабул қилади

Халқ банки малакали мутахассисларни ишга қабул қилади

Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки малакали мутахассислар танловини эълон қилади.

Йўналиш

  • Банкнинг web ва мобиль иловаларига хизмат кўрсатиш бўйича IT ходимлар.

Вакансия таърифи

  • Ахборот технологиялари соҳасида узлуксиз фаолият юритиши учун бир неча секторларда қўллаб-қувватлаш учун масъул ҳисобланади;
  • Ахборот технологиялари бошқармаси лойиҳалари ҳужжатлар айланмасини  назорат қилади ва қўллаб-қувватлайди;
  • Ахборот технологиялари соҳасида стратегик режани амалга оширади, шунингдек барча техник, веб ва мобил иловаларни баҳолаш, ишлаб чиқиш ва жорий қилиш учун муддат белгилайди;
  • Илғор маҳсулотларни амалиётга жорий қилиш учун банк маҳсулотларини ишлаб чиқувчилари ва лойиҳа менежерлари билан бирга бир жамоа бўлиб ишлайди;
  • Банк ахборот технологиялари билан боғлиқ хизматлар самарадорлигининг доимий мониторингини амалга оширади;
  • Банк маълумотлари умумий хавфсизлигини яхшилаш учун  банк ахборот технологиялари жамоаси билан бирга банк тармоғи хавфсизлигини ҳимоялайди;
  • Янги режалаштирилган лойиҳаларни амалга оширишда ахборот технологиялари таъминотчилари билан яқин алоқаларни ўрнатиш;
  • Ўз саъй-ҳаракатларини барча соҳаларда самарадорлик ва барқарорликни оширишга йўналтиради.

Асосий вазифалари

  • Банкнинг жисмоний ва корпоратив мижозлари учун webва мобил иловаларга хизмат кўрсатади;
  • iOS ва Android платформаларидаги иловаларни ишлаб чиқиш, тестдан ўтказиш ва мавжуд иловаларни оптималлаштириш бўйича жамоавий жараёнларда иштирок этади;
  • Ахборот технологиялари бошқармаси истиқболлари ривожланиши режаларини шакллантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
  • Бўлим вазифалари ва функцияларига мос ишларни бажаради, ишлар бажарилишини назорат қилади;
  • Ахборот технологиялари бошқармаси вазифалари ва функцияларига мос равишда банкнинг таркибий тузилмалари билан ҳамкорлик қилади;
  • Бош офис ва таркибий тузилмалар ходимларига ўз ваколатлари доирасида маслаҳатлар беради;
  • Банк раҳбариятининг Ахборот технологиялари соҳасига кирувчи топшириқларини бажаради;
  • АТ ва маълумотлар бўйича электрон амалиётларни режалаштириш, ташкиллаштириш, назорат қилиш ва баҳолаш;
  • Ахборот технологиялари ходимларини ишга ёллаш, ўқитиш ва коучинги, ишидан кутилаётган натижалар ва самарадорлигини баҳолаш орқали бошқариш;
  • Муаммоли соҳаларни аниқлаш ва стратегик ечимларни ўз вақтида жорий қилиш;
  • Тизим аудитини ўтказиш ва натижаларини баҳолаш;
  • Банкнинг ахборот технологияларга оид йиллик ҳисоботини тайёрлаш ва харажатлар самарадорлигини таъминлаш.

Асосий талаблар

Маълумоти ва тажрибаси:

  • Тегишли иш соҳасида бакалавр даражаси талаб қилинади, илмий даража маъқулланади;
  • Ахборот технологиялари соҳасида иш тажрибаси, ахборот технологиялари менежери сифатида янги техник маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасида иш тажрибаси;
  • Ахборот технологиялари ва воситалари бўйича аъло билимлар ва тажрибага эга эканлиги.
  • Маъқулланадиган кўникмалар:
  • Тегишли тузилма доирасида ҳар қандай дастурлаш тилини билиш;
  • Банк тизимининг концепциялари, принциплари, барча техник ва технологик ресурслар ҳақида комплекс билимга эга эканлиги;
  • Банк «бизнеси» ва уни қўллаб-қувватловчи жараёнлар ҳақида кенг тушунчага эга эканлиги;
  • Ахборот технологияларнинг ташқи ва ички қоидаларини тушуниш;
  • Банк тизими  таваккалчиликларини тушуниш;
  • Оғзаки ва ёзма мурожаатлар/тақдимотлар бўйича аъло кўникмалар;
  • Хорижий тилларни (рус, инглиз ва б.) билиш маъқулланади.

Лавозими

  • Ходимнинг салоҳиятидан келиб чиқиб (бўлим бошлиғи, етакчи мутахассис).

Иш ҳақи

  • Келишувга кўра (суҳбатлашиш натижалари асосида).

Контактлар

  • hr@xb.uz
  • (78) 120-17-34

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг