Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Халқ ўзининг кимлигини билишга бел боғлади»: Қудратилла Рафиқовдан катта мақола

«Халқ ўзининг кимлигини билишга бел боғлади»: Қудратилла Рафиқовдан катта мақола

«Узоқ йиллар кўп балоларни бошидан кечиришга мажбур бўлган бу халқ эндиликда ўз кимлигини топишга, маънавий янгиланишга бел боғлади», дейилади сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов мақоласида

Сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов «Российская газета»да эълон қилинган мақоласида тарихий хотира ва миллий ўзликни англаш ҳақидаги мушоҳадаларини ифода этди.

Мақоланинг ўзбекча асл кўриниши "Аламим бор" деб номланади ва ОАВда эълон қилинган

Муаллиф яқин ўтмиш ҳақида фикр юритар экан, аждодларимиз киму, бу дунёда жойимиз қаерда бўлганини унутиб қўйганимиз, энг аламлиси, замонавий дунё саҳнидаги маданий ва тарихий ўрнимиз қумга синг­ган сувдай «йўқолиб» қолганини такъидлайди.

Бугун эса Ўзбекистон қандай йўлга кирганини ва бу ерда нималар бўлаётганини барча кўриб, ҳис қилиб турганига ишонишини билдиради:

«Бир нозик жиҳат борки, буни ҳаммаям илғаб олаётганига шубҳам бор. Мен илгариги бир неча мақолаларимда билдирган фикримда собитман — узоқ йиллар кўп балоларни бошидан кечиришга мажбур бўлган бу юрт ва унинг халқи эндиликда нафақат мамлакат суверенитетини мустаҳкамлаш, балки унуттирилган ва бағридан юлиб олинган улуғ ўтмиш хотираси, маданияти ва аждодлари меросини тиклаш ҳамда бу шарафли ҳаракат ўлароқ ўз кимлигини топишга, маънавий янгиланишга бел боғлади, десам, тўғри бўлади», — деб ёзади Қ.Рафиқов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг