Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ таълими бўлими мутахассиси қўлга тушди

Халқ таълими бўлими мутахассиси қўлга тушди

ДХХнинг Каттақўрғон шаҳар ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими мутахассиси А.Ш. «L.S.» МЧЖ томонидан тумандаги умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилган 300 млн сўмлик жорий таъмирлаш ишларини бажарилганлиги ҳақидаги далолатномани ХТБ мудирига тасдиқлатиб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг