Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро медиа кампус – жаҳон блогерлари ва ОАВ нигоҳи билан Ўзбекистонга янгича назар

Халқаро медиа кампус – жаҳон блогерлари ва ОАВ нигоҳи билан Ўзбекистонга янгича назар

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан “Ипак йўлида туризм” 30-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси доирасида Ўзбекистонда ташкил этилган медиакампус якунларига бағишланган “Uzbekistan Through New Ees: Creating Stories That Inspire the World” (“Ўзбекистон янги нигоҳда: дунёни илҳомлантирувчи ҳикоялар яратиш”) медиафоруми бўлиб ўтди.

2025 йил 18–28 ноябрь кунлари ташкил этилган медиакампуснинг асосий мақсадлари: Ўзбекистон ҳақида янги халқаро визуал ва матнли контент яратиш, мамлакатнинг туристик имиджини глобал платформаларда тарғиб этиш, блогерлар ва ОАВ билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, контент яратувчиларни Ўзбекистон ҳақидаги янги лойиҳаларга илҳомлантириш ва мамлакатнинг ижобий халқаро нарративини мустаҳкамлашдир.

Иштирокчилар Ўзбекистоннинг тўртта асосий туристик марказига – Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига ташриф буюрдилар. Пресс-тур давомида блогерлар ўз халқаро аудиторияларига таассуротларини улашдилар.

Медиафорум медиа соҳасининг профессионаллари, инфлюенсерлар ва экспертларни бирлаштириб, жалб этувчи контент яратиш бўйича замонавий ёндашувлар, стори­теллинг, маданий ва тарихий масканларда фото/видео суратга олиш, ТикТок, YouTube ва Инстаграмдаги янги трендлар, мамлакат имиджини шакллантиришдаги блогерлар роли, халқаро медиа-лойиҳалар ва коллаборациялар имкониятларини муҳокама қилади.

Форум доирасида халқаро ва ўзбек блогерлари иштирокидаги “Creating Engaging Stories: From City Streets to Ancient Sites” ва “Spotlight Talks by Bloggers. How to Make Uzbekistan Go Viral” панель муҳокамалари бўлиб ўтди.

Медиакампус ва унинг доирасидаги форум Ўзбекистонни ёрқин, меҳмондўст ва замонавий туристик йўналиш сифатида глобал миқёсда тарғиб қилиш йўлида муҳим қадамдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг