Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро пресс-клуб иштирокчилари зиёратда

Халқаро пресс-клуб иштирокчилари зиёратда

Фото: «Xabar.uz»

Халқаро пресс-клуб иштирокчилари Варганза қишлоғидаги халқ кутубхонасининг очилиш маросимидан сўнг Башир қишлоғидаги Ҳазрати Бешир зиёратгоҳида ҳам бўлдилар.

ХПК иштирокчилари клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевлар раҳбарлигида Султон Саид Аҳмад Али – Ҳазрати Беширнинг қабрини,  у киши сув ичган булоқни зиёрат қилдилар.

Мутасаддилар Ҳазрати Бешир отанинг тарихини, авлодлари тарихини, бу ерга дафн қилинган бошқа инсонлар, хусусан, Мўғулистон подшоҳининг тарихини, зиёратгоҳдаги писталар тарихини, Ҳазрати Бешир отанинг ҳассаси деб ҳисобланадиган, ҳали ҳам кўкариб турган арча дарахти тарихини ҳикоя қилиб беришди.

Зиёратчиларга ташкил қилинган бир пиёла чой устидаги суҳбатда эса Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев бу зиёратгоҳда режалаштирилаётган ободончилик ишлари ҳақида сўзлаб берди.

Каримберди Тўрамурод,

«Хаbar.uz»нинг махсус мухбири.

Қашқадарё вилояти Башир қишлоғи

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг