Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик АҚШдан экстрадиция қилинди

Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросининг АҚШдаги яшаш манзили аниқланиб, Ватанга қайтариб келинди.
Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюросининг ахборот кўмаги ҳамда АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси билан яқин ҳамкорлиги туфайли, мамлакатимиз ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қидирилаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди ва мамлакатдан чиқариб юборилди.
Ушбу шахс Жиноят кодексининг 168-моддаси, 4-қисмида назарда тутилган ўта йирик миқдордаги фирибгарлик содир этганликда айбланмоқда эди.
Ўзбекистон Интерпол ММБ ходимлари ва АҚШнинг ваколатли органлари ўртасида ўтказилган музокаралар, қўшма тезкор ҳаракатлар ҳамда ўзаро маълумотлар алмашиш натижасида, Америка томони билан ҳамкорликда қидирув эълон қилинган шахсни мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди.
АҚШнинг Иммиграция ва божхона полицияси (ICE) ходимлари кузатувида жиноятчи Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортга келтирилган ва кейинчалик жавобгарликка тортиш мақсадида Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси ходимларига топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter