Президент янги қарорни имзолади

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-5097, 29.04.2021 й.) қабул қилинди.
Қарор билан 2020 йил 6 ноябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган МДҲ иштирокчи-давлатларининг жамиятни рақамли ривожлантириш соҳасида ахборот ҳамкорлиги тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргач Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter