Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой АҚШдан газ импортини тўхтатди

Хитой АҚШдан газ импортини тўхтатди

Фото: Pixabay

Пекин ва Вашингтон ўртасидаги савдо уруши кескинлашиши оқибатида Хитой АҚШдан сиқилган (суюлтирилган) табиий газ (СТГ) импортини бутунлай тўхтатди, деб хабар берди Financial Times.

Америка суюлтирилган газининг сўнгги партияси Хитойга 6 февралда келтирилган. Шу билан таъминот тўхтаган.

«Тарифлар эмбарго даражасигача ошиши сабабли, жаҳон СТГ оқимлари қайта тақсимланмоқда», — деди Energy Aspects консалтинг компанияси таҳлилчиси Ричард Бронз.

Унинг фикрича, яқин келажакда Европада газ нархи озроқ пасаяди, чунки Осиёда СТГга ялпи талаб 5-10 млн тоннагача камаяди.

Нашр қайд этишича, 2049 йилгача АҚШдан СТГ импорт қилиш бўйича Хитой компанияларининг 13 та узоқ муддатли шартномаси мавжуд. Шунга қарамасдан, ҳозирги зиддият нуқтаи назаридан, Пекин ва Вашингтоннинг бу борадаги ҳамкорлик истиқболлари мавҳум бўлиб қолмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг