Хитой автомобил ишлаб чиқарувчиси Россиядан кетди

Россияда энди «Lifan» автомобилларини сотиб олиш мумкин эмас. Хитой компаниясининг ишонч телефонлари ишламаяпти, ваколатхонаси ёпиқ. Сўнгги икки йилда дилерлар бу компаниянинг эски захираларини сотиш билан машғул бўлди. 2021 йилда 617 та, 2022 йилда сўнгги 8 та машина сотилди, мартда биттаям «Lifan» сотилмади, ёзмоқда «Vesti.ru».
«Lifan» машиналари Россияда 2000-йиллар бошларида пайдо бўлган. Россия бозорида жами 154 минг дона машина сотган — хитойликлардан фақат «Geely» ва «Chery» бундан кўпроқ машина сотган. 2013 йил «Lifan» учун рекордли бўлган — 23 мингта машина сотганди. Айниқса, X60 кроссовери ва Solano седанлари рус ҳайдовчилари орасида оммалашганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter