Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой гибрид электромобиллари 8 карра кўп нурланиш чиқаради — тадқиқот

Хитой гибрид электромобиллари 8 карра кўп нурланиш чиқаради — тадқиқот

Иллюстратив фото

Хитой жаҳон электромобиллар бозорининг 62 фоизини назорат қилади. Экологик тозалиги кўп таъкидланадиган ана шу электр уловлар кўпайиши бараварида, электромагнит хавфсизлик муаммоси юзага чиқмоқда.

«Перм миллий тадқиқот политехника университети» (Россия) олимлари таъкидлашича, электромобиллар ҳосил қилувчи электромагнит майдонлар инсон саломатлиги учун хавфли, жумладан, ўсма касалликлари, турли неврологик бузилишлар, депрессияни келтириб чиқариши мумкин.

Рус олимлари Хитойда ишлаб чиқарилган гибрид автомобиллардан кучли нурланиш таралишини аниқлашди  меъёрдагидан 8 баравар кўп!

Тадқиқот илмий мақола кўринишида эълон қилинди. Унда ёзилишича, электромагнит нурланиш бизни чор-атрофимиздан ўраб турган кўринмас тўлқинлар: қуёш нуридан тортиб смартфон ва ноутбукларгача уларни таратади. Кам миқдорда зиёни йўқ, инсон организми табиий электромагнит майдонлари билан мунтазам таъсирларга кўниккан, бироқ узоқ ва мунтазам таъсирнинг оқибати ёмон бўлиши мумкин.

Одатий автомобиллардан электромобилларнинг фарқи шундаки, уларнинг узатма симлари орқали катта кучга эга (юзлаб ампергача) ток оқади ва ўз-ўзидан шунга мос кучдаги электромагнит майдонини ҳосил қилади. Қувватлаш қурилмаси ҳам зарарли нурлар тарқатувчиси, шу боис унинг яқинида турмаган маъқул.

Шу билан бирга, асосий нурланиш манбалари даврий, яъни танаффус билан ишловчи анъанавий автомобилларга қараганда, электромобилларда бу тизимлар ҳаракат давомида доимий фаол бўлиб, узлуксиз электромагнит таъсирини ҳосил қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг