Хитой, Япония ва Корея Республикаси саммити

Шу йилнинг тўққизинчи май куни Япония, ХХР ва Корея Республикаси биргаликда саммит ўтказишни тежалаштирмоқда. NHK телеканали хабарига кўра, ҳозирда бу учрашувлардаги музокараларга оид келишувлар юзасидан сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан ХХР Давлат кенгаши раҳбари илк марта расмий визит билан Японияда бўлади. Саммитда қатнашишдан ташқари у япон бош вазири Синдзо Абэ билан икки томонлама учрашув ўтказади.
Шарқий Хитой денгизи, Сенкаку оролларига оид каби музокаралар учрашувдаги муҳокамаларнинг асосий мавзулари бўлади. Шунингдек, саммитдаги музокараларда ўзаро муносабатлардаги Корея Республикаси манфаатлари ҳам илгари сурилади. Бу уч давлат раҳбарияти вакилларининг биргаликдаги учрашуви 2015 йил ноябрида Сеулда бўлган. Хитой томонидан бу каби учрашувларда, одатда, Давлат кенгаши раҳбари иштирок этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter