Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой юк поездлари Россияни четлаб ўтиб Германияга боради

Хитой юк поездлари Россияни четлаб ўтиб Германияга боради

Фото: «Синхуа»

Хитой Россия ҳудудини четлаб ўтиб Германияга элтувчи темир йўл юк поездлари қатновини йўлга қўйди.

Маршрут Хитойнинг шимоли-ғарбий провинцияси Шэнсининг Сиан шаҳрини Германиянинг Мангейм шаҳри билан боғлайди. Янги йўналиш Қора ва Каспий денгизлари орқали ўтиб, темир йўл ва денгиз траспортидан фойдаланилади.

42 контейнер, умумий 316 тонна юк ортилган илк поезд Сиандан 13 апрелда йўлга чиқди. Йўналиш Хитой – Германия оралиғидаги Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия, Руминия, Венгрия, Словакия ва Чехия орқали ўтади. Жами масофа — 11,3 минг километр.

Янги йўналиш Хитой учун Европа бозорларини очади, бу Чин юрти ва «Кўҳна қитъа»ни боғловчи 16-темир йўл юк поездлари йўналиши бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг