Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда сув тошқинлари туфайли 20 киши ҳалок бўлди

Хитойда сув тошқинлари туфайли 20 киши ҳалок бўлди

Фото:«AP»

Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Синьцзян-Уйғур автоном туманида кучли ёмғирлар туфайли ҳосил бўлган сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, яна 8 киши изсиз йўқолган. «РИА Новости»нинг  маҳаллий ҳукуматга асосланиб хабар беришича,  5,5 мингдан ортиқ киши хавфсиз жойга кўчирилган.

Ҳозирги вақтда 3 мингдан зиёд киши, жумладан, маҳаллий аҳоли, полиция, шифокорлар ва қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари, хавфга йўлиққан шахсларни кўчириш, озиқ-овқат, тиббиёт воситалари ва зарурий буюмларни етказиш ишида қатнашмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг