Хитойдаги мудҳиш ЙТҲда 13 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг Хенан провинцияси, Нанянг шаҳридаги тезюрар йўлнинг бир қисмида бахтсиз ҳодиса юз берди.
Ортиқча йўловчиларга эга микроавтобус унинг олдидаги ярим тиркамали юк машинасига урилиб кетди. Синхуа ахборот агентлигининг хабар беришича, ўн уч киши ҳалок бўлди ва яна уч киши жароҳат олди.
Бахтсиз ҳодиса 28 май куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 2:40 да содир бўлган. Тўққиз ўриндиқли микроавтобусда 16 киши бўлган.
Хитой Жамоат хавфсизлиги вазирлиги тергов ўтказиш учун Нанянгга махсус гуруҳ юборди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter