Хитойдаги улкан электромобиллар қабристони дунёни ҳайратга солди (фото)

Хитой шарқидаги шаҳарлардан бирининг чеккасида тахлаб ташланган электромобиллар кузов қисмлари орасидан буталар ўсиб чиқмоқда. Атрофда ўнлаб бошқа машиналар чириган, уларнинг атрофлари ҳам зич ўсимликлар билан қопланган.
Гап электромобил қабристонларидан бири - Хитойнинг турли ҳудудларида топилган эски машиналарнинг улкан тўпланиши ҳақида кетмоқда.
Ташландиқ электромобилларнинг суратлари Bloomberg журналистлари томонидан чоп этилган эди.
Бу ҳолатнинг юзага келиши бўйича турли фаразлар илгари сурилди — гўёки давлат ёрдами учун ҳеч кимга керак бўлмаган маҳсулотларни ишлаб чиқарган автомобиль компанияларини айблашдан тортиб, электр моторли автомобилларнинг яроқсизлиги ҳақидаги фикрларгача.
Муаммо бир неча йиллардан бери давом этиб келмоқда. Расмийлар ташлаб кетилган электромобиллар муаммоси билан шуғулланишга ваъда беришган, аммо ҳали муваффақиятга эриша олишмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter